Кўп йиллик, ноёб ва ўзига хос дарахт турлари ҳақида маълумот берувчи MonumentalTrees.com халқаро рўйхатига Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги турли дарахтлар ҳам киритилди. Уларнинг ёши салкам 600−1500 атрофида.
Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 560 млн сўм зарар этказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Интернетда икки эркакнинг Қизил китобга киритилган тасқара қуши билан тушган сурати пайдо бўлди. Экология давлат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан овчиларга қидирув эълон қилинди.
Ўзбекистонда атмосферага жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспортлар улушига тўғри келади. Бунда Тошкент шаҳри етакчи — 93% (397 минг тонна). Экоқўмита транспортларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Экология қўмитаси Тошкент вилоятидаги сув ҳавзалари икки марта бўялганини маълум қилди. Тозалаш иншоотлари эскиргани туфайли сувни тўлиқ тозалай олмаяпти, ифлосланишга эса тўқимачилик корхоналари сабабчи бўлиши мумкин. Бизнес омбудсманга улар фаолиятини текшириш бўйича ариза топширилган.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.
Чилонзорда юзлаб дарахтлар илдизига зарар етказилиши билан боғлиқ можаро тинчимай туриб, Яккасаройда шундай ҳолат такрорланди. Бу сафар танловда иштирок этиш учун уй фасадини «хайрия асосида» таъмирлаётган компания томонидан амалга оширилди. Воқеа жойида блогер Никита Макаренкога таҳдид қилинди.
Экология давлат қўмитаси мутахассислари Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 9 туп эман дарахти жиддий зарар кўрганини аниқлади. Шунингдек, йўлни реконструкция қилиш бўйича давлат экоэкспертизаси хулосаси ҳам олинмаган.
«Судочье-Акпетки» давлат қўриқхонасининг кўллари чиройли ҳудудлар бўлиб, у ерда сув қушларининг ноёб ва ҳимояга муҳтож турлари — сақоққушлар, фламинголар, қорақулоқлар ва бошқалар яшайди. Қўриқхона ишчилари томонидан олинган фотосуратлар тўплами.
Экология қўмитаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканини маълум қилди. Улар тасвири «Теракли» МФЙ ҳудудида олинган бўлса, ўлик айиқ боласи Қизилсой ўрмонидан топилган.
Давлат экология қўмитаси ноёб жониворлар яшайдиган Ҳисор давлат қўриқхонасининг баҳорий табиатидан тасвирларни эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг